Om Мустақиллик даври ўзбек шеъриятининг ғоя
Монографияда мустақиллик даври ўзбек шеъриятининг бадиий-эстетик тафаккур тараққиётидаги ўрни ва аҳамияти кенг ёритилган. Бу давр шеъриятида мумтоз адабиёт ва халқ оғзаки ижоди анъаналарига издошлик, Ғарб адабиёти билан ўзаро таъсир ҳамда ҳамкорлик қирралари таҳлил этилган. Шунингдек, шаклий изланишлар, услубий индивидуалликлар тадқиқи орқали бу давр адабиётининг ўзига хослиги кўрсатилган. Вазн, банд, қофия тизимининг ғоявий-эстетик ва бадиий таъсирчанликдаги вазифаси асосланган. Китоб олий ва ўрта махсус ўқув юртлари талабалари, магистрант ва тадқиқотчилар, она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари ҳамда кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
Visa mer