Om ИЛК ИНГЛИЗ РОМАНТИЗМ ШЕЪРИЯТИДА ШАРҚОНА i
Инглиз романтизм даври адабиётида шарқона мавзулар XVIII аср бошларида "Минг бир кеча" араб қиссаларининг таржимасидан сўнг авж ола бошлади. Эртаклардаги сир-синоатга бой воқеа-ҳодисалар, манзаралар ва ҳикоя каҳрамонлари характери кўплаб инглиз ижодкорларига илҳом бағишлаб, шарқона кайфиятдаги янги асарлар яратишга ундади. Англияда XVIII асрда "Кўл мактаби" шоирлари Саути, Кольриж ва Вордсвортлар томонидан бошланган ҳаракат давоми сифатида, XIX асрда ҳам романтик руҳдаги шарқона асарларда ғайритабиий сюжетлар, ноодатий ҳодисалар ва бир-бирига ўхшамаган қаҳрамонларни кенг тасвирлаш анъанага айланди. Шарқ уларнинг тасаввурида ажойиботлар содир бўладиган ўлка сифатида намоён бўларди. Романтистлар ҳашаматли саройлар, ғаройиб манзаралар-у қаҳрамонлар ва қадим тарихни асосий мавзу қилиб олишди. Хусусан, Роберт Саутининг "Талаба - вайрон қилувчи" поэмаси, Кольрижнинг Қублахон ва Вордсвортнинг "Муқаддима" каби поэмаларида шарқона урф-одатлар ўзига хос услубда тасвирланади. Ушбу китобда имкон қадар юқорида номлари келтириган ижодкорларнинг ҳаёти ва уларнинг асарларида талқин этилган шарқона мотивлар хусусида батафсил маълумотлар беришга ҳаракат қилдик.
Visa mer