Om Тамаки ва нос истеъмол қилишнинг тиббий-и
Нос истеъмол қилиш оқибатида организмда кучли қарамлик пайдо бўлади ва у туфайли оғиз бўшлиғи, халқум, қизилўнгач, бош ва бўйин соҳасида турли хавфли ўсмалар ривожланиши аниқланган. Аҳолини оммавий тарзда тамакининг зарарли оқибатлари ва тамаки тутуни таъсиридан ҳимоя қилиш чора тадбирларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, бу тамаки маҳсулотлари таркибини назорат қилиш, тамаки маҳсулотларини қадоқлаш ва маркировка қилиш, тамаки маҳсулотларини рекламаси, сотувини ташкил этиш ва ҳомийлик қилишни бошқариш, тамаки чекишга қарамликни даволаш ва чекишдан воз кечиш, аҳолини хабардор қилиш, оммавий ахборот воситалари орқали маърифий-тарғибот ишларини кучайтириш, тамаки чекишга қарам бўлган шахсларга тамакидан воз кечиш учун давлат тиббиёт муассасаларида юқори малакали ёрдам кўрсатишни таъминлаш, тамаки чекишга қарши кураш дастур доирасида халқаро алоқаларни йўлга қўйиш масалаларини ўз ичига қамраб олган. Илмий тадқиқотларнинг натижаларига кўра 70,0 % кашандалар тамаки чекишдан осон воз кечиши мумкин, чунки уларнинг организмида никотинга нисбатан эҳтиёж йўқ, фақат 10-15 % кашандаларнинг шифокор ёрдамига муҳтожлиги аниқланган.
Visa mer