Marknadens största urval
Snabb leverans

Böcker av ҳ

Filter
Filter
Sortera efterSortera Populära
  • av &#1072, &#1084, &#1085, m.fl.
    1 180,-

    Мазкур монографияда Мавлоно Жалолиддин Румий қаламига мансуб "Маснавийи маънавий" асарининг ўзбекча таржимасини амалга оширган ўзбек мутаржимларнинг таржимонлик маҳорати ёритилган. Монография адабиётшунослар, илмий изланувчилар, магистратура ва бакалавриат талабаларига, шунингдек, Румий ижодига қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

  • av &#1072, &#1080, &#1084, m.fl.
    560,-

    XXI асрда жаҳонда туризмнинг маънавий, маърифий ва маданий асосларини ривожлантириш, сайёҳлик фаолияти ва хизматининг нафақат иқтисодий, балки маданий тараққиётга таъсирини ўрганиш ижтимоий-гуманитар фанларнинг долзарб вазифасига айланди. БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти бош котиби Талеб Рифаининг фикрича, туризм бугунги куннинг энг муҳим ижтимоий, иқтисодий ва маданий феноменларидан бирига айланди 1. Шу боис, Бирлашган Миллатлар Бутунжаҳон Туризм Ташкилоти (БМБТТ) томонидан 2017 йилда илк маротаба қабул қилинган Туризм этикаси тўғрисида ҳадли конвенциясида туризмни ривожлантиришдан мақсад иқтисодий тараққиёт, халқаро ҳамжиҳатлик, тинчликни таъминлаш ҳамда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳар қандай чекловларсиз ҳурмат қилишга ҳисса қўшиш2 эканлиги қайд этилди. Туризм этикаси, унинг маданий асослари, турист хулқ-атвори каби туризм маданиятининг муҳим категорияларини фалсафий тадқиқ қилиш долзарб вазифалардандир.

  • av &#1072, &#1076, &#1080, m.fl.
    946,-

  • av &#1072, &#1076, &#1080, m.fl.
    820,-

    Ҳар бир халқнинг, жумладан, ўзбек халқининг тарихий ўтмиши, бой дунёқараши, ўзига хос маиший турмуш тарзи, миллий руҳияти, оғзаки ва ёзма адабиёт анъаналари билан боғлиқ бўлган туш мотивлари фольклор ва адабиёт муносабатини чуқур англашга олиб келади.Дунё халқлари оғзаки ижодида, айниқса, унинг эпик жанрларида, шунингдек, мумтоз ва замонавий адабиётдаги аксарият шеърий, насрий ҳамда драматик асарларда туш мотивини қўллаб, қаҳрамонларнинг руҳий ҳолатини очиб бериш, кайфиятини, ички кечинмаларини ёритиш, психологик таҳлил қилиш ёки сюжет воқеаларини ўзаро боғлаб, шаклан ва мазмунан яхлит бир бадиий шаклни яратиш орқали муаллиф - қаҳрамон - китобхон алоқасини мустаҳкамлаш ўзига хос анъана тусини олиб, ижодкорлар орасида поэтик тажриба даражасига кўтарилганлиги тадқиқотчи олимлар олдига тушнинг бадиий-эстетик вазифаларини, ифода воситаси ва усули бўлиб келиш асосларини махсус ўрганиш эҳтиёжини юзага келтирди.Ушбу монография адабиётшунос ва фольклоршунослар, таянч докторантлар, филолог-талабалар учун мўлжалланган.

  • av &#1072, &#1076, &#1080, m.fl.
    1 086,-

    Ушбу дарсликни "Аэродромларни лойиҳалаш ташкилотлари, аэродромларни қуриш ташкилотлари ва аэродромларни сақлаш ва эксплуатация қилиш ташкилотлари ва Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта маҳсус таьлим йўналишининг Ишлаб чиқарувчи техник соҳаси, Архитектура ва қурилиш. Транспорт иншоотларинингэксплуатацияси. Автомобиль йўллари ва аэродромлар. Бино ва иншоотлар қурилиши. Транспорт иншоотларидан фойдаланиш. Автомобиль йўллари ва аэродромлар. Автомобиль йўллари, кўприклар, тоннеллар, йўл ўтказгичлар ва аэродромларни лойиҳалаш ва қуриш. Шаҳар йўллари ва кўчалари, Автомобиль йўлларини ободонлаштириш ва архитектура - ландшафт лойиҳа" фани бўйича тузилган ўқув дастурга мувофиқ тузилган.

  • av &#1072, &#1080, &#1041, m.fl.
    1 056,-

    Монографияда АҚШ, Европа ва Осиёнинг ривожланган давлатларида молиявий ва бошқарув ҳисобининг умумий тамойиллари, ҳисоб моделлари (тизимлари)нинг таснифи ва ўзига хос хусусиятлари, хорижда уни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш масалалари тадқиқ этилган.Мазкур илмий ишланмада иқтисодиётни янада ривожлантириш шароитида Ўзбекистонда бухгалтерия ҳисобининг назарий-ташкилий ва услубий масалаларини такомиллаштиришда ривожланган давлатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш ва уларнинг ижобий жиҳатларини амалиётимизга татбиқ этиш юзасидан илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

  • av &#1072, &#1076, &#1080, m.fl.
    820,-

    Дунё халқлари оғзаки ижодида, айниқса, унинг эпик жанрларида, шунингдек, мумтоз ва замонавий адабиётдаги аксарият шеърий, насрий ҳамда драматик асарларда туш мотивини қўллаб, қаҳрамонларнинг руҳий ҳолатини очиб бериш, кайфиятини, ички кечинмаларини ёритиш, психологик таҳлил қилиш ёки сюжет воқеаларини ўзаро боғлаб, шаклан ва мазмунан яхлит бир бадиий шаклни яратиш орқали муаллиф - қаҳрамон - китобхон алоқасини мустаҳкамлаш ўзига хос анъана тусини олиб, ижодкорлар орасида поэтик тажриба даражасига кўтарилганлиги тадқиқотчи олимлар олдига тушнинг бадиий-эстетик вазифаларини, ифода воситаси ва усули бўлиб келиш асосларини махсус ўрганиш эҳтиёжини юзага келтирди.Ҳар бир халқнинг, жумладан, ўзбек халқининг тарихий ўтмиши, бой дунёқараши, ўзига хос маиший турмуш тарзи, миллий руҳияти, оғзаки ва ёзма адабиёт анъаналари билан боғлиқ бўлган туш мотивлари фольклор ва адабиёт муносабатини чуқур англашга олиб келади.Ушбу монография адабиётшунос ва фольклоршунослар, таянч докторантлар, филолог-талабалар учун мўлжалланган.

  • av &#1072, &#1084, &#1085, m.fl.
    1 076,-

  • av &#1072, &#1076, &#1080, m.fl.
    736,-

    Ушбу монографияда ўзбек тилидаги ел ва ёғин ҳодисаларини ифодаловчи отлар тушунчаси ойдинлаштирилиб, унинг ўзбек тили идеографик тизимидаги ўрни; ел-ёғин отлари микромайдони (луғавий-маъновий гуруҳи) таркиби; ел-ёғин отлари таснифи асослари; семантик қийматини юзага чиқаришда ёндош сатҳларнинг ўрни юзасидан талқинлар акс эттирилган. Шунингдек, ел-ёғин отларининг нутқий воқеланиши сатҳлар кесимида таҳлил қилиниб, уларнинг бадиий матндаги бадиий-эстетик имкониятлари тавсифланган; ел-ёғин отларининг идеографик талқини йўллари баён қилинган; ел-ёғин отларини ўқув луғатларида тавсифлаш ва ундаги муаммолар ечимига доир тавсиялар берилган.

  • av &#1072, &#1084, &#1041, m.fl.
    550,-

    Ушбу литоб ҳозирда долзарб масалалардан булган гендер масалалар ҳақида мисоллар билан тушунтирилган.Ушбу литобда гендер тенглик, юртимизда қабул қилинган қонун ҳам келтирилган.Шунингдек,креативлик тушунчаси ёрқин мисоллар билан тушунтирилган.Яна шуни қушимча қилиш мумкунки,ушбу китобда гендер узи нима ва унинг долзарблиги ҳам фикрлар келтирилган.Бундан ташқари,педагогик жараёнлардагендер тенглик афзалликлари ҳақида ҳам қимматли маълумотлар ушбу китобда мавжуд.

  • av &#1072, &#1041, &#1085, m.fl.
    550,-

    Ушбу китоб ҳозирда долзарб масалалардан бу́лган гендер масалалар ҳақида мисоллар билан тушунтирилган. Ушбу китобда гендер тенглик, юритимизда қабул қилинган қонун ҳам келтирилган. Шунингдек креативлик тушунчаси ёрқин мисоллар билан тушунтирилган. Яна шуни қўшимча қилиш мумкинки, ушбу китобда гендер ўзи нима ва унинг долзарблиги ҳақида ҳам фикрлар келтирилган. Бундан ташқари, педагогик жараёнда гендер тенглик афзалликлари ҳақида ҳам қимматли фикрлар ушбу китобда мавжуд.

  • av &#1072, &#1084, &#1085, m.fl.
    1 000,-

    Мазкур монографияда Мавлоно Жалолиддин Румий қаламига мансуб "Маснавийи маънавий" асарининг ўзбекча таржимасини амалга оширган Жамол Камолнинг таржимонлик маҳорати ёритилган. Монография адабиётшунослар, илмий изланувчилар, магистратура ва бакалавриат талабаларига, шунингдек, Румий ижодига қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

  • av &#1072, &#1084, &#1085, m.fl.
    736,-

    Мазкур луғат Мавлоно Жалолиддин Румий қаламига мансуб "Маснавийи маънавий" асарининг ўзбекча таржималари асосида тайёрланди. Қисқача луғат адабиётшунослар, илмий изланувчилар, магистратура ва бакалавриат талабаларига, шунингдек, Румий ижодига қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган. Этот словарь подготовлен на основе узбекских переводов произведения Маснавийи ма'навий, написанного Мавлоно Джалолиддином Руми. Краткий словарь предназначен для литературоведов, исследователей, магистрантов и бакалавров, а также широкого круга читателей, интересующихся творчеством Руми. This dictionary was prepared on the basis of Uzbek translations of the work "Masnaviyi ma'naviy" written by Mavlono Jaloliddin Rumi. The short dictionary is intended for literary critics, researchers, master's and bachelor's students, as well as a wide range of readers interested in Rumi's work.

  • av &#1072, &#1084, &#1077, m.fl.
    1 000,-

    Монографияда ўзбек тили морфоанализатори бирликлари, тузилиши ва таркиби; таҳлил бирликлари, сўзшакл ва морфемалар; морфоанализаторда морфотактик қоидалар; ўзбек тили морфоанализаторида грамматик категория, грамматик маъно, граммема, квазиграммема, дериватема; морфотактика, валентлик, морфотактика қоидаларининг морфоанализатордаги аҳамияти тўғрисида фикр юритилган. Монография ўзбек тили морфоанализатори учун сўзларда қўшимчалар қуршовини лингвистик моделлаштириш масалалари таҳлил қилингани билан амалий аҳамият касб этади. Чунки унда луғавий шакл ясовчи, синтактик шакл ясовчи, сўз ясовчи морфемалар ҳамда қўшимча кўринишидаги юкламалар қуршовини лингвистик моделлаштириш кўрсатиб берилган. Бу эса келажакда ўзбек тили морфологик анализаторини яратиш учун лингвистик таъминот вазифасини бажара олади. Ушбу монографиядан компьютер лингвистикаси, корпус лингвистикаси, морфология, амалий тилшунослик фанларини ўқитишда фойдаланиш мумкин. Монография профессор-ўқитувчилар, докторант, мустақил изланувчилар ва магистрантлар оммасига мўлжалланган.

  • av &#1072, &#1076, &#1080, m.fl.
    696,-

    Мазкур монографияда Фарғона водийси тоғ олди ландшафтларини ўрганишнинг илмий методологик асослари ўрганиб чиқилиб, тоғ олди ландшафтлари ҳақида тушунча атрофлича асослаб берилган ҳамда Фарғона водийси тоғ олди ландшафтлари ўзгаришининг асосий йўналишлари ўрганилиб, унда Фарғона водийси тоғ олди ландшафтларининг ўзгариши асосан инсон фаолияти таъсирида эканлиги асослаб берилган. Фарғона водийси тоғ олди ландшафт комплекслари ва уларнинг тузилиши тадқиқ этилиб, тоғ олди ландшафтларининг ҳолати баҳоланган ҳамда улардан самарали фойдаланиш истиқболлари белгилаб берилган. Ушбу монография шу соҳа билан шуғулланувчи мутахассислар ва кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.

  • av &#1072, &#1084, &#1085, m.fl.
    816,-

    Ушбу монографияда Бобораҳим Машрабнинг "Мабдаи нур" асарининг манбалари ва мавзулар олами ўрганилиб, ҳикоялари таҳлил қилинган. Шунингдек, жадвал таркибида асар манбаларини аниқлашга ҳаракат қилинган. Монография тилшунослар, адабиётшунослар, олий ўқув юртларининг бакалавриат ва магистратура босқичида таҳсил олаётган талабалар, тадқиқотчилар, ўқитувчилар ва соҳада фаолият кўрсатаётганлар учун мўлжалланган.

Gör som tusentals andra bokälskare

Prenumerera på vårt nyhetsbrev för att få fantastiska erbjudanden och inspiration för din nästa läsning.