Om ЎЗБЕК ТИЛИДА БЕЛГИ СЕМАЛИ МЕТАФОРА
Ўзбек тилида "белги" семали метафора монографияда ўзбек тилидаги белги денотатив семали метафоранинг лингвомаданий, лингвокогнитив ва лексикографик талқинини; белги денотатив семали метафоралар шахснинг ички ҳис-туйғуларини, мақсадини ойдинлаштириш асосида турли манзараларни акс эттирадиган образли ифодалаш воситаси эканлиги; белги метафорик кўчма маъно ахборот мазмунини муайянлаштиришга, нутқнинг таъсирчанлигини таъминлашга, матн таркибий қисмлари боғланишини мукаммаллаштиришга хизмат қилиши изоҳли луғатларда келтирилган мисоллар асосида очиб берилган; метафоралар турмушнинг фундаментал тавсифини берувчи ва ҳаётнинг ўзгармас қонуниятларини уқтириб турувчи, ўзида замон ва макон ўлчамларини мужассам этган тил ҳодисаси эканлиги бадиий асарлардан олинган мисоллар орқали далилланган; белги денотатив семали метафораларни кўчма маънода лисонийлашуви кўп маънолилик, маънодошлик, шаклдошлик муносабатларининг шаклланишига ҳам таъсир қилиши очиб берилганлиги хусусида батафсил фикр юритилган. Монография профессор ўқитувчилар, магистрант, докторант, мустақил изланувчилар ҳамда соҳага қизиқувчилар оммасига мўлжалланган.
Visa mer