Om Навоий ижодиёти
Ўзбек адабиётшунослигида ҳам Абдурауф Фитрат, Вадуд Маҳмуд, Отажон Ҳошим, Абдураҳмон Саъдий, Азиз Қаюмов каби олимларнинг фаолияти алоҳида тадқиқот мавзуси сифатида текширилган. Лекин кейинги давр адабиётшуносларининг илмий, адабий-эстетик фаолияти тадқиқот доирасидан бир қадар четда қолиб келмоқда. Профессор А.Ҳайитметовнинг асарлари ва қарашлари махсус илмий тадқиқ этилмаган бўлса-да, унинг ўзбек мумтоз адабиёти тарихини ўрганиш, навоийшунослик, манбашунослик ва матншунослик соҳасидаги назарий фикрлари ва амалий ишлари, эришган ютуқлари кўпчилик олимларнинг эътибори ва эътирофига сазовор бўлган.Алишер Навоий ва Шарқ мумтоз адабиётида ижодий метод, услуб муаммолари А.Ҳайитметов томонидан биринчи марта илмий тадқиқ этилган.
Visa mer