Om Ойбекнинг поэтик маҳорати
Монографияда Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек ижодида Шарқ мумтоз шеърияти, турк, рус ва ғарб адабиёти, Абдулҳамид Чўлпон асарларининг таъсири, мусиқийлик, тасвирийлик, миллийлик каби бадиий латофат омиллари, шеър тузилишини такомиллаштиришда қофия, вазн, банд тизимларининг ўрни масалалари таҳлил этилган.Тасвирий ва эвфоник воситалар орқали сўз ва образ, мавзу ва ғоявий ифода уйғунлигини таъминлашдаги шоир услубига хос жиҳатлар ёритилган. Давр ва қаҳрамон талқини, лиро-эпик тасвир усуллари, картина яратиш ва шаклий изланишлар борасидаги Ойбек достонларининг бадиий-услубий хусусиятлари тадқиқ этилган.
Visa mer