Om Абдулла Қодирий олами ва қодирийшунослик
Мазкур тадқиқотда ўзбек адабиётшунослигида ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирий ва араб адиби Жўржи Зайдон ижоди қиёсий-типологик аспектда тадқиқ этилган. Ж.Зайдоннинг "Фарғона келини" ва А.Қодирийнинг "Ўткан кунлар" ва "Меҳробдан чаён" романи адабий таъсир ва новаторлик жиҳатидан қиёсланган, икки ёзувчи ижодини қиёслаб ўрганиш жараёнида янги илмий хулосаларга келинган. Шу билан бирга қодирийшуносликка ҳисса қўшган олимлар фаолияти ҳақида фикр юритилган. Монография адабиётшунослар, тадқиқотчилар, магистр ва талабаларга мўлжалланган.
Visa mer