Om Дунё халқлари овқатланишининг ўзига хос m
Ушбу ўқув қўлланманинг материалларини жойлаштириш тартибини аниқлашда чет давлатларнинг Ўзбекистонга якин жойлашганлиги, улар билан иқтисодий ва маданий алоқаларнинг ривожланганлиги ҳамда келажакда республикага туристларнинг асосан қайси мамлакатлардан келиши мумкинлиги ҳисобга олинди. Биринчи навбатда Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига (МДҲ) кирадиган мамлакатлар халқларининг овқатланишига хос хусусиятлари кўриб чиқилган, чунки қўшни мамлакатлар билан дўстона ва туризм муносабатларининг ўрнатилиши аниқ. Бундан ташқари адабиётларда берилган маълумотларга қараганда келажакда Ўзбекистонга туристларнинг энг кўп келиши Япониядан, кейин эса Франция, Россия, Германия, Италия, Англия, Хитой, Исроил ва Америка қўшма штатлари каби бошқа мамлакатлардан кутилади. Шу сабабли ушбу мамлакатлар маҳаллий халқларининг овқатланишига хос хусусиятлари ҳам кўрсатилган кетма-кетликда кўриб чиқилган. Бундан ташқари ҳар бир чет мамлакат халқининг овқатланишига хос хусусиятлари кўриб чиқилгандан кейин уларнинг севимли таомларини тайёрлаш технологияси ва тахминий рецептураси берилган.
Visa mer