Om Либерализм - Ўзбекистон жамияти тараққиёm
Мавзу демократик тараққиёт йўлидан бораётган Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаётининг долзарб муаммолардан бўлган либерализм сиёсий ғояларининг ривожланиш тенденцияларига бағишланган.Мазкур мавзуни тадқиқ этишдан қўйилган мақсад - либерализм сиёсий ғояларининг Ўзбекистон Республикаси миллий мафкураси ва унинг тузилишини шакллантириш жараёнида тутган ўрни ва роли, шунингдек, либерализмни ташкил этувчи таркибий қисмларнинг ривожланиш омиллари ва уларнинг жамиятни янгилаш ҳамда янада демократлаштириш жараёнига таъсирини очиб беришдан иборат.Мавзу шу жиҳатдан ҳам долзарбки, унда бугунги кунда мамлакатимизда барпо этилаётган демократик жамиятнинг ҳар бир фуқароси эркин фикрлаши, эркин сўзлаши ва эркин фаолият юритиши керак, деган либерал тамойиллар атрофида фикр юритилди. Китоб илмий жамоатчилик, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва илмий тадқиқотчилар учун мўлжалланган.
Visa mer