Om ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТГА ЎРГАТИШ МЕТОДИКАСИ
Ушбу ўқув қўлланма 5111800- Мактабгача таълим бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган бўлиб, тасвирий фаолиятга ўргатиш методикасининг умумий асослари, мактабгача ёшдаги болаларнинг тасвирий фаолиятига раҳбарлик қилишнинг мақсад ва вазифалари, бадиий фаолият қобилиятлари ва ижодини тарбиялаш, оилада ва мактабгача таълим муассасасида болаларнинг тасвирий фаолиятига раҳбарлик қилиш усуллари, расм чизиш, лой иши, аппликация ва қуриш-ясашга ўргатиш метод ва воситалари каби масалалар ёритилган. Ўқув қўлланма педагогика олий ўқув юртларининг мактабгача таълим йўналишида таҳсил олаётган талабалари, магистрлари, мактабгача таълим муассасаси педагог- тарбиячиларига мўлжалланган.
Visa mer