Om ПСИХОЛОГИК ТРЕНИНГ АСОСЛАРИ
Мазкур "Психологик тренинг асослари" фанидан ўқув қўлланма 5110900-"Педагогика ва психология" бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган бўлиб у ўқув режа ва фаннинг намунавий дастурига мувофиқ ҳолда тузилган. Унда тренинг ҳақида тушунча, юзага келиши тарихи, психологик тренинг турлари, тренингни режалаштириш ва ташкил этиш босқичлари, тренинг гуруҳларини тузиш, олиб борувчига зарур бўлган кўникмалар, баҳолаш мезонлари ва амалий тренинг модулларидан намуналар келтирилган. Шунингдек ўқув қўлланмадан педагоглар, психологлар, ижтимоий педагоглар ва кенг китобхонлар фойдаланишлари мумкин.
Visa mer