Om Алишер Навоий ижодида фольклор жанрлари l
Улуғ ўзбек мутафаккир шоири Алишер Навоийнинг ўз ижтимоий, тасаввуфий қарашларини фольклорнинг анъанавий жанр, мотив, образларини новаторона услубда стилизация қилиш орқали бадиий ифодалаш маҳоратини очиш асосида ўзбек мумтоз адабиётида жанрларнинг бойитилиш йўллари, поэтик қонуниятлари, шаклий-услубий янгиланишларнинг омиллари, фольклоризм типларини аниқлаш ўзбек мумтоз адабиёти поэтикасининг тараққиёт хусусиятларини, маърифий- бадиий манбаларини аниқлашга хизмат қилишда муҳим аҳамият касб этади. Шуни инобатга олиб, ушбу монографияда Навоийнинг фольклор жанрларидан фойдаланишдаги шаклий-услубий изланишларини замонавий тадқиқ усуллари орқали ёритишга эътибор қаратилган. Китоб адабиётшунослар, таянч докторантлар, филолог-талабалар учун мўлжалланган.
Visa mer