Om ЎЗБЕКИСТОНДА КАТТАЛАР ТАЪЛИМИ АМАЛИЁТИ
ХХ асрнинг иккинчи яримида ўқитишнинг янги принциплари шаклланди, катталарни ўқитиш хақидаги янги фан, андрагогика пайдо бўлди ва динамик равишда ривожланмоқда. Ушбу монография, андрагогиканинг ижтимоий ва педагогик омилларига бағишланган бўлиб, ишнинг объекти сифатида катталар таълимининг ривожланиши ва ўқитишнинг андрагогик асосларини шаклланиши танланган. монографиянинг асосий мақсади, андрагогиканинг пайдо бўлиш омиллари ва назарий асосларини очиб бериш ва ривожланиш қонуниятларини аниклашдан иборат. Ишда андрагогикани мустақил фан сифатида шаклланишининг жаҳон тажрибаси таҳлил қилинган, катталарни ўқитиш жараёнида андрагогик ёндашув ва асосий андрагогик тамойиллар очиб берилган. Ижтимоий амалиёт доирасида андрагогиканинг ўзлаштирилиши, касбий малака кўникмаларига эга бўлиш, билим, махорат, кўникма, қадриятлар ва катта ёшлиларни ўқитиш фаолиятининг мохиятини ўрганишни кўзда тутади.
Visa mer